Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИДА МЕҲМОНХОНАЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

×

 2024-10-03 12:02:40    2566

PDF юклаш
Чоп этиш


Эътиқод кўчасида тадбиркор Акмалжон Турдиматов ташаббуси билан барпо этилган замонавий уч юлдузли меҳмонхона фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳар секторлари раҳбарлари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Меҳмонхонанинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Давлат раҳбари томонидан туризм соҳасини ривожлантиришга жуда катта урғу берилаётганлигини қайд этиб, иқтисодиётимизнинг энг драйвер соҳасига айлантириш бўйича ҳар бир вилоятга ўзига яраша кўрсатмалар берилгани, бунинг учун комплекс тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Фарғона вилоятига ҳам йилдан-йилга туристлар оқими ошиб бораётгани, 2023 йилда 360 минг хорижлик келган бўлса, бу йил тугамасдан 400 минг турист ташриф буюргани айтиб ўтилди. Туристлар сони кўпайгани боис, уларга яхши шароитга эга меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилма объектларига бўлган талаб ошгани, бугун меҳмонхоналар сони ва сифатини ҳам ошириш кун тартибидаги муҳим масалага айлангани қайд этилди. Қолаверса, Президентимизнинг шу йил июль ойида вилоятимизга ташрифи давомида Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарларида юлдузли меҳмонхоналар сонини ошириш бўйича аниқ вазифалар берилганлиги таъкидланди.

Фарғона шаҳрининг катта туризм салоҳияти борлиги ундан тўлақонли фойдаланиш кераклиги айтиб ўтилди. Тадбиркор Акмалжон Турдиматовнинг бу борадаги ишлари алоҳида эътироф этилди.

82 ўринли “Saroy Gardens” меҳмонхонасининг лойиҳа қиймати 25 млрд. сўмни ташкил этиб, тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади. Меҳмонхона ишга тушиши натижасида 30 та иш ўрни яратилди.

Меҳмонхонада автотураргоҳ, спорт зал, конференц-зал, ошхона, ёзги бассейн ва бошқа қулайликлар ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари янги меҳмонхонада яратилган шароитлар билан танишди.

Мазкур меҳмонхона юртимиз аҳолиси ва хорижлик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram