Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА АДАБИЁТ БАЙРАМИ БОШЛАНДИ
2024-10-03 20:16:11 2515
Фарғона азалдан адабиёт, маърифат маскани сифатида машҳур бўлиб, бу заминдан кўплаб шоиру фозиллар етишиб чиққан. Хусусан, Қўқон адабий муҳити ҳақида гап кетганида 300 дан зиёд ижодкор номи саналади. Бугун ана шу ижодий муҳитнинг бир гуруҳ вакилларига эҳтиром ва эъзоз кўрсатилди.
Мумтоз адабиётимизнинг улуғ намояндалари Хўжаназар Ҳувайдо таваллудига 320 йил, Жаҳон отин Увайсий таваллудига 245 йил, Фурқат таваллудига 165 йил, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллудига 135 йил, Ҳабибулло Саид Ғани таваллудига 80 йил, Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова таваллудига 70 йил ҳамда бугунги кунда самарали ижод қилаётган Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ҳамид Бурҳон таваллудига 75 йил, Носир Зоҳид, Абдуллатиф Турдалиев, Карима Ашуровалар таваллудига 70 йил тўлиши муносабати билан Адабиёт байрами бўлиб ўтмоқда.
Қўқон темир йўли вокзалида пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш маросими билан бошланган байрам тадбири улуғ адиб Фурқат қабрининг зиёрати ва унинг сиймосига қўйилган ҳайкалнинг очилиш маросими билан давом этди.
Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг Ёркентдан ҳоки олиб келиниб, Қўқон шаҳридаги Шайхон қабристонига қўйилди.
Бундан ташқари, шу куннинг ўзида Қўқон шаҳри марказида ўрнатилган адибнинг ҳайкали очилиш маросими ҳам ўтказилди. Маросимда ёзувчи ва таржимон, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров, Қўқон шаҳар ҳокими Маруф Усмонов сўзга чиқиб, Фурқатнинг ижоди ва бой маънавий мероси ҳақида тўхталди.
Меҳмонлар Адабиёт байрамининг Қўқон драма театрида ташкилланган тантанали маросимида иштирок этдилар. Миллий адабиётимизнинг улуғ намояндалари хотирасига эҳтиром кўрсатилиб, ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов барчани адабиёт байрами билан табриклади.
Юбилей тўйини нишонлаётган Ҳамид Бурҳон, Носир Зоҳид, Абдулатиф Турдалиев, Карима Ашуровалар саҳнага таклиф этилиб, уларга эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Мусиқий дастур ва саҳна кўринишлари тадбирга янада чуқур маъно бахш этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram