Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚЎҚОНДА ҲАМ ТАДБИРКОРЛАР КЕНГАШИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-10-05 09:03:02    2371

PDF юклаш
Чоп этиш


“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида жойлашган "Qo‘qon Beysicles" МЧЖда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан Қўқон шаҳрида турли йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди.

Вилоят раҳбари бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш асосий вазифа эканлигини қайд этиб, Марғилон ва Фарғона шаҳридаги каби Қўқонда ҳам Тадбиркорлар кенгаши ташкил этилганини маълум қилди.

Ушбу Кенгаш тадбиркорларнинг энг яқин кўмакчиси бўлиб, уларнинг лойиҳаларини амалга ошириш йўлида самарали фаолият олиб бориши таъкидланди. "Қўқон" технопарки ташкил этилаётгани, эркин иқтисодий зонада ҳам тадбиркорларнинг янги лойиҳалари билан иштирок этиши, улар учун катта имкониятлар борлиги билдирилди.

Шундан сўнг Қўқон шаҳри ҳамда Учкўприк туманидан келган 50 дан зиёд тадбиркорларнинг фаолиятларига доир масала ва мурожаатлари эшитилди.

Хитойлик инвесторлар қўқонлик тадбиркорлар ҳамкорлигида беш юлдузли меҳмонхона қуриш, автомобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари тақдимотини ўтказди. Қабулда тадбиркорлар кўплаб янги йўналишларда лойиҳалари борлигини билдириб, уларни амалга ошириш борасидаги масалаларини айтиб ўтди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram