Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДА АҲОЛИНИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШИДА КЕНГ КЎЛАМДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2024-10-05 09:31:01 3352
Вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида аҳолини уй-жой билан таъминлаш йўналишида дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада кенг кўламда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Қўқон шаҳрида бўлиб, янги уй-жойларнинг қурилиши билан танишдилар.
Ширин МФЙ ҳудудида “Marrakesh house” МЧЖ томонидан 2 та 7 қаватли турар жой мажмуаси қурилди. Ҳозирги кунда 77 та хонадонли битта уй фойдаланишга топширилди. Қолганида ҳам сўнгги қурилиш ишлари бажариляпти. Мазкур уй-жой мажмуасининг ертўласида экобозор ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Биринчи қаватда эса савдо дўконлари фаолият кўрсатади.
Вилоят ҳокими қурилиш ишларини кўздан кечириб, ҳудуднинг инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди.
Шаҳарнинг Туркистон кўчасида “Dream House Kokand” ҳамда Хитойнинг “Shanxay House” компанияси билан бирга янги кўп қаватли уй-жойлар мажмуаси барпо этилмоқда. Лойиҳа қиймати 20 млн. доллар. Бу ерда 690 та хонадонли 7 та 9 қаватли уйлар қад ростлаяпти. Уларнинг 1 ва 2 қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш дўконлари жойлашади.
Вилоят ҳокими мазкур “Turkiston Avenue” уй-жойлар мажмуасининг қурилиш жараёнини бориб кўрди. Қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифатига эътибор қаратиш таъкидланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram