Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОН ШАҲРИДА 75 ГЕКТАР ЕР МАЙДОНИДА 6 МИНГ ХОНАДОНЛИ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИНИ БУНЁД ЭТИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-10-07 22:06:05 4238
Марғилон шаҳрида 75 гектар ер майдонида 6 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массивини бунёд этиш ишлари бошланган бўлиб, айни кунларда 4 та 16 ҳамда 6 та 12 қаватли уйларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда 4 таси бўйича лойиҳалар тайёрланмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда қурилишни бориб кўрди, қурувчилар билан суҳбатлашди.
Янги турар-жойларни замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида сифатли қуриш, уларнинг биринчи қаватига савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш борасида топшириқлар берилди.
Шунингдек, Ипакчи МФЙда Реновация дастури асосида барпо этилаётган уй-жойларнинг қурилиши кўздан кечирилди. Бу ерда маънан эскирган уйлар ўрнида 3 та 7 та қаватли 240 хонадонли уй-жойлар қуриляпти. Бундан ташқари, яна 4 тасини қуриш бўйича лойиҳа тайёрланмоқда. Мазкур уйлар биринчи навбатда маҳалла аҳолисига берилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram