Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ КОРЕЯ-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС АССОЦИАЦИЯСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЭДВАРД КИМ БОШЧИЛИГИДАГИ КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-08 08:56:25    4320

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил май ойида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Чунгчонгнам-до провинцияси губернатори Ким Таэ Хэумни қабул қилиб, учрашувда ушбу провинциясида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ва вилоятимиз маҳсулотлари кўргазмасини ўз ичига олган "Фарғона Савдо уйи" очиш таклифини илгари сурганди. Бу таклиф мамнуният билан қабул қилиниб, амалий ишларга киришилганди. Бугунги учрашувда Кореяда “Фарғона Савдо уйи” қурилиш ишлари якунланиб қолгани келгуси ойда очилишга тайёргарлик кўрилаётганлиги маълум қилинди. Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ушбу марказга жойлаштириш кераклиги қайд этилди. Меҳмонлар томонидан ушбу Савдо уйи очилишига Фарғона вилояти ҳокими бошчилигида делегация таклиф қилиниб, ушбу ташриф Чунгчонгнам-до провинцияси салоҳиятини яқиндан таништиришга имкон яратиши таъкидланди.

“Uz-Segan” корхонаси бош директори Хуршид Норматов ҳам иштирок этган учрашувда Фарғона вилоятида етиштирилган мева-сабзавотларни Кореяга экспорти амалга оширишга киришилгани ва унинг кўламини кенгайтириш имкониятлари, икки ҳудуд тадбиркорлари томонидан олиб борилаётган истиқболли ҳамкорлик алоқалари бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, янги ерларни ўзлаштириш бўйича инвестицион лойиҳалар устида ишланаётганлиги, маҳсулотларни етиштириш учун фермер хўжаликларини агро кооперацияга айлантириш бўйича таклифлар илгари сурилди.