Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХИТОЙНИНГ HENAN RUITE THERMAL PIPELINE TECH CO.,LTD КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-10-08 09:13:11 4292
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Henan ruite thermal pipeline tech Co.,Ltd компанияси директори Ю Лукун бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Xитой компанияси томонидан вилоятимизда иситиш тизимида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда хитойлик ишбилармонлар ўртасида кўп тармоқли ҳамкорлик олиб борилаётганини қайд этган вилоят раҳбари, ушбу йўналишда амалга ошириладиган лойиҳалар нафақат Фарғона учун балки бошқа ҳудудлар учун ҳам долзарб аҳамият касб этишини билдирди.
Меҳмонларга вилоятдаги иссиқлик тизими ҳақида маълумотлар берилди.
Хитой компанияси раҳбари Ю Лукун иситиш тизимида зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш бўйича амалга оширмоқчи бўлган режалари ҳақида маълум қилиб, бу жараёнда юзага келиши мумкин бўлган масалалар юзасидан тегишли маълумотлар олди.
Учрашувда ишлаб чиқариш учун керакли бўлган маҳсулотлар рўйхати шакллантирилиб, уларни вилоятга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар бўйича ҳам ҳамкорликда иш ташкил қилишга келишилди.