Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БЕШАРИҚ ТУМАНИДА ИШНИНГ КЎЗИНИ БИЛАДИГАН ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЙИБ БОРМОҚДА
2024-10-14 22:18:06 2013
Қорақўйли маҳалласида яшовчи Шуҳратжон Турсунов ҳам шулардан бири. У ўз хонадонида костюм-шимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 50 кВтли қуёш панели ҳам ўрнатди. Бу эса тадбиркорга яхшигина иқтисодий самара бермоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги ўрганишлари чоғида мазкур хонадонда бўлиб, иш жараёнини кўздан кечирди.
Бу ерда 25 нафар хотин-қизлар ишлаётган бўлиб, маҳсулотлар ички бозорда харидоргир. Муқобил энергия манбаларидан оқилона фойдаланаётган тадбиркор истеъмолидан ташқари ҳар ойда 2 млн. сўмга яқин ортиқча электр энергияни сотмоқда.
Вилоят раҳбари тадбиркор билан суҳбатлашиб, режалари билан қизиқди. Тадбиркорга шу ердаги касб-ҳунар мактабининг бўш турган хонасида дуал таълим асосида ўқув маркази ташкил этиб, 50 нафар ёшларни ҳунарга ўргатиш, субсидия асосида тикув машиналари олиб бериш таклифи билдирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram