Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БЕШАРИҚ ТУМАНИДА САНОАТ, ТАДБИРКОРЛИК, АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-10-15 09:35:59    2129

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Бешариқ туманида саноат, тадбиркорлик, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

"Beshariq to'qimachi group" МЧЖ томонидан ип калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 250 та янги иш ўрни яратилди.  

Вилоят раҳбари бу ердаги иш жараёнини кўздан кечирди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспортни кўпайтириш борасида топшириқлар берилди.

Ишламай турган собиқ "Магнат" корхонасида модернизация ишлари олиб борилиб, 6 млн. доллар қийматда инвестиция киритилди. Замонавий дастгоҳлар ўрнатилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш унумдорлиги ва сифатини ошишига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг март ойидан иш бошлаган корхона йилига 3 минг тонна ип калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати эга. Маҳсулотлар хорижга экспорт қилинмоқда.

Файзобод МФЙда “Miolar tekstil” МЧЖда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Россиялик инвестор томонидан ишга туширилган корхонада 120 нафар хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Ҳозирда маҳсулотлар МДҲ давлатларига экспорт қилиняпти. АҚШ ва Европага маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят раҳбари корхона фаолиятини кўздан кечириб, янги лойиҳаларни амалга ошириш, иш ўринларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Янгиҳаёт МФЙда жойлашган Ҳунармандлар марказида “Авилон текстил” корхонаси томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ерда 40 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланган.

Бўстон маҳалласида “Drujba shoes” МЧЖ томонидан пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ички бозорда талаб катта.

Вилоят ҳокими ушбу лойиҳалар билан танишди, тадбиркорларга тармоқни янада кенгайтириш, маҳсулотларнинг сифати ва ҳамёнбоплигига эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram