Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ТУРКИЯДАГИ WORLD TOURISM FORUM INSTITUTE ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ТАШКИЛОТИ РАҲБАРИ БУЛУТ БАҒЖИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-15 09:44:20    2263

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиядаги World Tourism Forum Institute халқаро туризм ташкилоти раҳбари Булут Бағжини қабул қилди.

World Tourism Forum Institute 60 дан зиёд давлат билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилиб келади. 

Ушбу ташкилот раҳбари билан ўтказилган учрашувда вилоятимизда туризмни янада ривожлантириш, вилоят имижини халқаро миқёсда танитиш, туризм инфратузилмаси соҳасига хорижий инвесторларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, жорий йил 17-18 октябрь кунлари Қўқон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган “Фарғона – водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари” халқаро форумига ҳамкорликда тайёргарлик кўриш, халқаро туризм ҳамда сервис компаниялари раҳбарлари иштирокида учрашувлар ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар бўйича ҳам фикрлар билдирилди.