Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЯНГИ ТАЙИНЛАНГАН ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-16 09:51:44    1887

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Тойво Клаар бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги изчил ривожланиб бораётган муносабатларнинг бугунги босқичида Фарғона вилоятидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Тойво Клаарга Фарғона вилоятининг иқтисодий, инвестицион ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги кўрсаткичлари ҳамда вилоятнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Сўнгги йилларда Фарғона вилоятининг хорижий давлатлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани, Европанинг ривожланган давлатлари билан ҳам ўзаро манфаатли муносабатлар йўлга қўйилаётгани маълум қилинди. Бунинг натижасида вилоятимизга жалб қилинаётган хорижий инвестицияларнинг ҳажми йилдан йилга ошаётгани таъкидланди.

Вилоят ҳокими Фарғона шаҳридаги Агрохизматлар марказида жаҳон стандартлари асосида ўқув маркази ва замонавий лаборатория ташкил этиш, Қува туманида кўчатчилик, уруғчиликни янада кўпайтириш ҳамда мева ва сабзавотларни чуқур қайта ишлаш олдинда турган муҳим йўналишлардан эканлигини қайд этиб, бу борада ҳамкорлик қилиш бўйича таклифларни илгари сурди.

Жорий йил 6-7 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган бизнес-форумга таклиф этган Тойво Клаар, ушбу форумда ЕИ кўплаб бизнес доиралари иштирок этишини таъкидлаб, бу каби форумларда вилоятимиз соҳага масъул вакилларининг иштироки ҳам вилоят қишлоқ хўжалиги салоҳиятини кўрсатишга замин яратишини маълум қилди.

Учрашув давомида билдирилган ҳар бир таклиф, масалалар бўйича тизимли иш ташкил қилишга келишилди.

Меҳмонлар вилоятимиздаги қишлоқ хўжалиги тармоқларида етиштиралаётган турли маҳсулотлар ҳамда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram