Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ЕВРОПА ПАРЛАМЕНТИ АЪЗОСИ ЖОСЕ РАМОН БАУЗА ДИАСНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-10-19 00:17:22 3263
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Европа Парламентида Транспорт ва туризм қўмитасининг "Янги Европа" координатори ва Европа туризм бўйича ишчи гуруҳининг бошқарув гуруҳи аъзоси Жосе Рамон Бауза Диас билан учрашув ўтказди.
Самимий ўтган мулоқотда меҳмон Фарғонада жуда катта имкониятлар борлигига гувоҳ бўлгани, вилоятда туризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни кўрган ҳолда Қўқон шаҳрида ўтказилаётган форумларда қатнашаётганлиги, ушбу форумлар турли давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади.
Учрашув давомида кўп соҳалар бўйича музокаралар олиб борилди. Саёҳат туризми, зиёрат туризми ва бошқа туризм йўналишлари бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишиб олинди.
Европа Иттифоқи депутати лавозимида ҳам ишлаганлигини қайд этган Жосе Рамон Бауза Диас, вилоят ҳокимини келгуси йил февраль-март ойларида Испанияда ўтказиладиган халқаро туризм форумига таклиф қилди. Ушбу форумга дунёнинг йирик ишбилармонлари иштирок этиши кутилаётганлигини маълум қилиб, ушбу форум орқали Фарғона вилояти учун янги имкониятлар, янги ҳамкорларни топиш учун хизмат қилиши қайд этилди.
Вилоят ҳокими ҳар бир билдирилган таклифлар жуда ўринли эканлигини қайд этиб, ҳамкорликда ишларни давом эттиришга ва таклиф этилган форумда ҳам иштирок этишини маълум қилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram