Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚЎҚОН ШАҲРИДАГИ ЎРДА МАЙДОНИДА “ФАРҒОНА-ВОДИЙ ГАВҲАРИ. ИНВЕСТИЦИЯ ВА ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-10-19 01:01:06    4138

PDF юклаш
Чоп этиш


Унда Қувайт, Туркия, Венгрия, Хитой, Жанубий Корея, Қатар, БАА каби ўттиздан зиёд давлатлардан 200 га яқин компаниялар раҳбарлари, ишбилармонлар, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барча меҳмонларни қутлаб, туризм ва инвестиция истиқболлари ва имкониятларини айтиб ўтди.

Икки кун давом этган форум Фарғона вилоятини иқтисодий-инвестициявий салоҳиятини халқаро миқёсда таништиришда муҳим аҳамият касб этди. Форум хорижий давлатлар билан мулоқот ўрнатиш ва ўзаро манфаат келтириши мумкин бўлган қўшма истиқболли лойиҳаларни аниқлаш учун платформа яратиш ва ривожлантиришга хизмат қилди.

Тадбир доирасида B2B музокаралари бўлиб ўтди, унда тадбиркорлар кўплаб янги, фойдали алоқаларни ўрнатишга, янги лойиҳаларни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилишга муваффақ бўлишди.

Форум якунлари бўйича инвестиция, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, логистика марказини ташкил этиш, туризм, IT-хизматлари кўрсатиш, электротехника ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда битим, меморандум имзоланди.

Форумда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти тақдимот қилинди.

Шунингдек, тадбирда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев, Қозоғистон миллий туризм компанияси раҳбари Каират Садваккосов, D-8 иқтисодий ташкилоти бош котиби Исаика Абдулқодир Имом, қувайтлик инвестор Али Моҳамед ва бошқалар Ўзбекистон инвестиция киритиш учун энг қулай мамлакат эканлигини таъкидлаб, Фарғонада ташкил этилган форумни юқори баҳоладилар.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Қувасой шаҳри, Қува, Қўштепа тумани билан форумда иштирок этган хорижий компаниялар билан ҳамкорлик меморандумлари имзолангани маълум қилинди.

Қўқон шаҳрида ўтказилган халқаро форум доирасида 300 млн. долларлик шартномалар тузилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram