Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎҚОН ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИНВЕСТИЦИЯ ВА ТУРИЗМ ХАЛҚАРО ФОРУМИ ДОИРАСИДА ЙИГИРМАДАН ЗИЁД КОМПАНИЯ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШИЛДИ
2024-10-19 13:25:11 5791
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган инвестиция ва туризм халқаро форуми доирасида Туркия, Қувайт, Қатар, БАА, Жанубий Корея, Хитой, Венгрия, Ливия каби давлатларнинг йигирмадан зиёд компания раҳбарлари ҳамда ишбилармон доира вакиллари билан учрашди.
Учрашувларда ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, самарали келишувларга эришилди.
Хусусан, Туркиядаги араб тадбиркорлар уюшмаси вакиллари, “Amarilla Bau ltd“ кластери (Венгрия), “Қўқон” ЭИЗда ташкил этилган Chjunke Shanshen хорижий корхонаси инвестори (Хитой) билан бўлиб ўтган қабулда икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
Вилоят раҳбари Фарғонада инвестиция ва туризм бўйича барча имкониятлар яратилганлигини айтиб, ҳар бир лойиҳани қўллаб-қувватлашини, ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram