Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ ҲАЙКАЛИ ЁНИДА САНА МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-10-21 12:26:38    7665

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизнинг барча ҳудудларида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун эрта тонгдан ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийнинг Фарғона шаҳридаги ҳайкали ёнида сана муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ва мудофаа тизимлари раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этдилар.

Вилоят раҳбари барчани ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз беш йиллиги байрами билан табриклаб, ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият эканлигини таъкидлади.

Бугун жамият олдида ўзбек тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш борасида муҳим вазифалар турганлигини, таълимда тилнинг ролини кучайтириш, ўзбек тилини рақамли маконда фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш зарурлиги, тилни ўрганиш ва оммалаштиришга қаратилган маданий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш муҳим вазифа эканлиги бўйича сўз юритилди.

Тадбир давомида ўзбек тилини улуғловчи шеърлар янгради, Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram