Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИДА “ЎЗДАВЕРЛОЙИҲА” ДАВЛАТ ИЛМИЙ-ЛОЙИҲАЛАШ ИНСТИТУТИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БЎЛИНМАСИНИНГ ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-10-23 17:04:21    6286

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” массиви – Экошаҳарда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти Фарғона вилояти бўлинмасининг янги замонавий биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вилоят секторлари раҳбарлари, тизим ходимлари ҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан ҳар бир соҳа сингари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ислоҳотлар жадал олиб борилаётганлиги таъкидланиб, ер умуммиллий бойлик эканлиги, уни аниқ ҳисоб-китобини юритиш, ундан самарали фойдаланишда ушбу муассасанинг ўрни катта эканлиги қайд этилди. 10 миллиард маблағ эвазига қурилган бинода ходимлар учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилганига эътибор қаратилди.

Ушбу бўлинманинг янги маъмурий биноси мамлакатимиз ривожига, жумладан, ер тузиш соҳаси истиқболига хизмат қилишига тилак билдирилди.

Рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар замонавий бинода ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Мазкур бўлинма вилоят бўйича ер тузиш, яйловларда геоботаник тадқиқотлар ўтказиш, қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер майдонларини лойиҳалаш ва аукцион савдоларига чиқариш, ер фонди тоифаларини ўзгартириш юзасидан лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги ерларини солиққа тортиш учун меъёрий қийматни ҳисоблаш, учувчисиз қурилмалар орқали қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш ҳамда докторантура йўналишида ўз фаолиятини олиб боради.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram