Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАНИНГ ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИ

×

 2024-10-26 10:01:47    4633

PDF юклаш
Чоп этиш


Норбўтабий мадрасаси - Қўқондаги меъморий ёдгорлик (18-аср охири). Қўқон хони Норбўтабий ҳукмронлиги даврида қурилган. Халқ орасида Мадрасаи Мир номи билан ҳам юритилади.

Норбўтабий мадрасаси чорсу майдони яқинида қурилган. Бир қаватли, ҳовлили, тўғри тўртбурчак тарҳли (52х72 м), 4 бурчагига минора-гулдасталар ишланган. Ҳовли (38х38 м) атрофига қатор равоқли хужралар жойлашган. Пештоғи шимолга қараган. Миёнсаройнинг 2 тарафида пештоқ бўйлаб туташган гумбазли масжид ва 12 та деразали (панжаралар ўрнатилган) дарсхона мавжуд. Норбўтабий мадрасаси пишиқ ғиштдан қурилган. Хоналар ичи ганчсувоқ қилинган. Масжиднинг гумбаз ости шарафаси ва меҳробининг юлдузсимон безаклари серҳашам кўринади. Эшиклари гириҳ нақшлар билан безатилган, ички қисмида эса ўймакори исломий нақш қўлланилган. Норбўтабий мадрасасининг ташқи кўриниши Бухоро меъморлик мактаби услубига хосдир.

Мадрасаи Мир жоме масжидининг тарихи Норбўтабий мадрасасининг қурилиши билан боғлиқ. Норбўтабий (1763 - 1798) Қўқон хонлигининг бешинчи хони бўлиб, у учинчи хон Абдукаримбийнинг (1733 - 1750) набирасидир. Норбўтабий Қўқонга хон бўлганидан сўнг бу мадрасани қурдиришни бошлаган ва у 1798 йилда тўла қуриб битказилган. Мадраса тўртбурчакли ҳовли шаклида хом ғиштдан қурилган тарихий ёдгорликдир. Масжиднинг ёнида қабристон ва кичкина бозор бор. Бу жойнинг номи Янги Чорсу дейилади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram