Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТУРКИЯНИНГ "SADIK GRUBU" ДИРЕКТОРЛАР КЕНГАШИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ОКТАЙ МЕРСИННИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-10-28 16:49:34 3461
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг "Sadik grubu" директорлар кенгаши раисининг ўринбосари Октай Мерсин бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди.
Вилоят раҳбари аввало муҳим сиёсий жараён - сайловда кузатувчи сифатида иштирок учун туркиялик кузатувчиларга миннатдорчилик билдирди.
Октай Мерсин Ўзбекистонда ўтган сайлов жараёнлари, овоз бериш қонунчиликка биноан шаффоф ва адолатли ўтганлигига гувоҳ бўлганини қайд этди.
Бугунги учрашувда компания вакиллари вилоятга ташриф давомидаги ўрганишларида олган хулосалари сабаб Фарғона вилоятида турли лойиҳаларга инвестиция киритиш ҳисобига ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни режалаштираётганликларини маълум қилишди. Автомобилсозлик, ёқилғи-мойлаш материаллари, суғурта ва қишлоқ хўжалиги таълим соҳаларида хизмат кўрсатувчи компания фаолияти ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида анорчилик, зайтун етиштириш ҳамда асаларичилик тармоқларида ҳам манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича қатор таклифларни илгари сурдилар.
Вилоят ҳокими мазкур йўналишларда вилоятнинг салоҳияти ҳақида маълумот бериб, амалга ошириладиган ҳар бир лойиҳалар қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
Денизли ва Фарғона шаҳарлари ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида келгусида қилиниши зарур бўлган масалалар бўйича ҳам келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram