Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


РИШТОН КУЛОЛЧИЛИК МАКТАБИНИНГ ЕТТИНЧИ АВЛОД ВАКИЛИ ШАРОФИДДИН ЮСУПОВ УЙ-МУЗЕЙИ ОЧИЛИЛДИ

×

 2024-10-31 13:10:53    1845

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Риштон кулолчилик мактабининг еттинчи авлод вакили Шарофиддин Юсупов уй-музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов ва бошқалар оддий тупроқдан чинакам маънода санъат асарларини яратиб келаётган устанинг бетакрор маҳорати, босиб ўтган ибратли ҳаёти ҳақида сўз юритдилар.

Мазкур музейдан уста ҳунарманднинг йиллар давомида қалб қўри, кўз нури ва бармоқлар сеҳри ила яратилган мўъжизакор ва жилвакор сопол маҳсулотлари ўрин олган. 

Шарофиддин Юсупов Риштон кулолчилик мактаби анъаналарини ижодий ўзлаштирди ва ривожлантирди, уни ранглар уйғунлиги, рамзий белгилар ва бошқа хусусиятлар билан бойитди. У яратган циркори безаклар замонавий меъморликда кенг қўлланилади.

Унинг асарлари Париждаги Лувр, Санкт-Петербургдаги Эрмитаж, Москвадаги шарқшунослик ва Дунё халқлари музейларида сақланади.

Шу куни Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган “Арт резиденция” ҳунармандлар мажмуасида Қўқон ёғоч ўймакорлик мактаби олтинчи авлод вакили Мирзаюнус Умаровнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан “Санъатга бахшида умр ёхуд узилмаган шажара” номли кўргазма ўтказилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида устазода Мирзаюнус Умаровнинг ёғоч ўймакорлик санъатидаги ўзига хос қирралари хусусида сўз юритилди.

Мирзаюнус Умаров “Ҳунарманд” уюшмаси ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Қўқон ёғоч ўймакорлик мактабининг асосчиси Қодиржон Ҳайдаров сулоласининг олтинчи авлод вакили. Ёғоч ўймакорлиги мактабини давом эттириб, 100 дан ортиқ шогирдларни тарбиялаган Мирзаюнус Умаров бир неча маротаба шаҳар, вилоят ва республика кўрик танловларида фаол иштирок этиб, турли номинацияларда ғолибликни қўлга киритган.

Ёғоч ўймакорлиги ўта синчковлик, маҳорат талаб этадиган санъатдир. Уста томонидан тайёрланаётган ёғоч ўймакорлигининг намуналарига бугун хорижлик сайёҳларнинг ҳам қизиқиши катта.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram