Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар
2018-08-04 17:08:26 398
Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар!!!
Ўзбекистон Республикам Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги “Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 672-сонли қарорига асосан, Фарғона вилоятида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун яна бир қулай имконият яратилди.
Марғилон шаҳар хокимлиги хузуридаги “кичик саноат зоналари ягона бошқариш дирекцияси” ҳудудидаги ишлаб чикдриш майдонлари тадбиркорлик субъектларига, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиккан холда, тегишли коэффициентларни кўлламасдан узоқ муддатли ижарага берилади.
Ҳокимликлар раҳбарлари зиммасига - саноат зоналарида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ, электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланган.
Эндиликда, Марғилон шаҳридаги “Марғилон кичик саноат зонаси” дирекцияси балансида бўлган ҳудудларда барча муҳандислик коммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминланадиган кичик саноат зонаси ташкил этилиб, у ерда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзланган, кўшимча иш ўринларини яратиб, фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида бўлган тадбиркорлик субъектлари жойлаштирилмокда.
Тасдиқланган жойлаштириш схемасига мувофиқ, Марғилон шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси балансида бўлган собиқ "Кишлоқ қурилиш базаси”нинг бино ва иншоотларида тадбиркорлик субъектлари учун ажратилган 4,89 гектар майдонда 2 та ҳудудлар қуйидаги лотлар асосида танловга куйилади. Танловда озиқ-овқат, чарм-поябзал, қурилиш маҳсулотлари, кимё саноат, фармацевтика, мебел махсулотлари, тикувчилик ва тукимачилик маҳсулотлари ва ҳалқ хўжалиги учун зарур бўлган ишлаб чикдрувчилар таклиф қилинадилар.
17-лот Бўш турган майдон, умумий майдони 270,64 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам микдори 5 та;
22-лот Бўш турган майдон, умумий майдони 617,5 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 10 та.
Тасдиқланган жойлаштириш схемасига мувофиқ, Марғилон шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси балансида бўлган собиқ “Улгуржи савдо базаси”нинг бино ва иншоотларида тадбиркорлик субъектлари учун ажратилган 5,63 гектар майдонда 9 та ҳудудлар қуйидаги лотлар асосида танловга кўйилади:'
6-лот Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони 907,20 кв.м, қурилиш майдони 907,20 кв.метр, бино баландлиги 5,15 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;
8-лот Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони 1070,06 кв.м, қурилиш майдони 1070,06 кв.метр, бино баландлиги 4,1 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 25 та;
10-лот Омборхона биноси (ертўласи мавжуд) ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони 1410,93 кв.м, қурилиш майдони 1410,93 кв.метр, ертўла майдони 1410,93 кв.метр, бино баландлиги 3,8 метр, (ертўла баландилиги 3,95), бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш
ўринларининг энг кам миқдори 30 та;
11-лот Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони 1150,67 кв.м, қурилиш майдони 1150,67 кв.метр, бино баландлиги 4,8 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам микдори 20 та;
12-лот Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони 884,52 кв.м, қурилиш майдони 884,52 кв.метр, бино баландлиги 4,8 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам микдори 15 та;
13-лот Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони 884,52 кв.м, қурилиш майдони 884,52 кв.метр, бино баландлиги 4,8 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам микдори 15 та;
17-лот Бўш турган майдон, умумий майдони 500,0 кв.метр, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам микдори 10 та;
18-лот Бўш турган майдон, умумий майдони 709,22 кв.метр, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам микдори 12 та;
19-лот Бўш турган майдон, умумий майдони 709,22 кв.метр, янги бино куриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам микдори 12 та.
Энг яхши лойиҳалар саноат зонаси ҳудудига танлов асосида жойлаштирилади. Танлов таклифини тақдим этишда қуйидаги ҳужжатлар албатта мавжуд бўлиши лозим:
давлат рўйхатидан ўтганлиги туғрисидаги гувохиома нусхаси;
мухрланган конветртга солинган бизнес-режа. унда қуйидаги маълумотлар албатта ўз аксини топиши лозим:
режалаштирилаётган ишлаб чикариладиган махсулот хажми ва махсулот турлаш тугрисидаги маълумот;
яратиладиган янги иш уришшри сони ва кичик саноат зонаси худудида иш фаолиятини бошлагандан сўнг кабуд киладиган ишчилар сони тугрисидаги маълумот;
инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, молиялаштиришнинг аник манбалари;
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш шартлари;
ишлаб чикаришни ташкил этиш учун талаб этиладиган хом-ашё ресурсларининг манбалари, фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги;
махсулот реализаииям учун мулжалланган бозорнинг эгалланганлиги. аник харидор ёки мижозларнинг мавжудлиги. экснорт хажми тўгрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса.)
Ҳурматли тадбиркорлар, кичик саноат зонасида тадбиркорларнингг муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун туман ҳокимлигида Ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, юзага келиши мумкин бўлган барча муаммо ва тўсиқлар оператив тарзда ҳал этилади.
Бундан ташқари, киритиладиган инвестиция ҳажмига қараб, юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиги ва ягона солиқ тўловидан имтиёзлар кўзда тутилган.
Шошилинг, қулай имкокиятни кўлдак бой берманг.
Танлов савдоларига хужжатлар 2018 йил 2 август кунига қадар “Марғилон шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” томонидан қабул килинади. Танлов савдолари 2018 йил 6 сентябр куни соат 10-00 да вилоят ҳокимлигида ўтказилади.
Қизиқтирган саволлар юзасидан Марғилон шаҳар ҳокимлигининг 253-73-22, 253-42-69 ҳамда Фарғона вилоят рақобат бошқармасининг 244-04-41, 244-04-43 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.