Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


МАХСУС ХАБАР

×

 2019-06-03 09:14:38    349

PDF юклаш
Чоп этиш


2019 йил 2 июн куни кеч соат 22дан 01-10гача Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Конибодом тумани ва у билан чегарадош Бешариқ тумани Ворух-Дашт қишлоғининг юқори қисмида кучли ёмғир бошланди. 
Кучли ёмғир ёғиши оқибатида адирликлардан оқиб тушган жала ёмғир сувлари Бешариқ тумани Янги Рапқон ва Ворух-Дашт маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли томорқа ва қўшимча биноларига қисман талофат етказган.
Шундан, 2 та хўжалик турар жой биноси шикастланган ва шу хўжаликларда истиқомат қилувчи оилалар ҳавфсиз жойларга кўчирилди.
Кечаси соат 2 да табиий офат жойига вилоят ҳокими Ш.Ғаниев, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматов, вилоят Миллий гвардия бошлиғи Х.Шералиев ва Фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошлиғи И.Қўчқоровлар етиб келишди. 
Мазкур ҳолатни бартараф этиш учун штаб ташкил этилди ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Аҳоли ўртасида жароҳатланган ва шикастланганлар йўқ. 


Фарғона вилояти ҳокимлиги