Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Махсус хабар

×

 2019-06-09 13:41:39    165

PDF юклаш
Чоп этиш


2019 йил 9 июнь куни соат 02:05 да Марғилон шаҳар “Пичоқчи” МФЙ Хиёбон кўчаси 174-уйда жойлашган “Марғилон Умумий Улгуржи Савдо комплекси” МЧЖга қарашли озиқ-овқат савдо биносида (ёпиқ бозор) ёнғин содир бўлган. 
Ёнғин бўлган жойга соат 02:10 да етиб борилган, 05:40 да ўчирилган. Ёнғинга жами 22 та ёнғин ўчириш техникалари (19 та асосий, 3 та махсус), 2 та махсус авария-қутқарув техникаси жалб этилган. 
Ёнғин содир бўлган савдо комплексининг умумий майдони 10440 м2 (72х145 м) бўлиб, ёнғин натижасида бинонинг тахминан 1575 м2 (35х45 м) майдонидаги озиқ-овқат, парфюмерия маҳсулотлари ва хўжалик моллари ёниб зарарланган, 8825 м2 майдон сақлаб қолинган. 
Ёнғин содир бўлган жой Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар мавжуд эмас. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда ёнғиннинг келиб чиқиши ҳақида асоссиз гаплар тарқатмасликни сўраймиз.

Фарғона вилояти ҳокимлиги