Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЎзА: Марғилондаги бозорда содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берилди

×

 2019-06-09 16:04:10    198

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳридаги халқ тилида ТРЗ деб аталувчи бозорда содир бўлган ёнғин ҳақида турли гаплар тарқалмоқда. Хўш, бу ерда нима бўлди?
2019 йил 9 июнь куни соат 02:05 да Марғилон шаҳар “Пичоқчи” маҳалла фуқаролар йиғини Хиёбон кўчаси 174-уйда жойлашган “Марғилон умумий улгуржи савдо комплекси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли озиқ-овқат савдо биносида (ёпиқ бозор) ёнғин содир бўлган.
Ёнғин бўлган жойга соат 02:10 да етиб борилган, 05:40 да ўчирилган. Ёнғинга жами 22 та ёнғин ўчириш техникалари (19 та асосий, 3 та махсус), 2 та махсус авария-қутқарув техникаси жалб этилган.
Ёнғин содир бўлган савдо комплексининг умумий майдони 10440 метр квадрат (72х145 м) бўлиб, ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 1575 метр квадрат (35х45 м) майдонидаги озиқ-овқат, парфюмерия маҳсулотлари ва хўжалик моллари ёниб зарарланган, 8825 метр квадрат майдон сақлаб қолинган.
Ёнғин содир бўлган жой Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва қурбонлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди ҳамда ижтимоий тармоқларда ёнғиннинг келиб чиқиши ҳақида асоссиз гаплар тарқатмаслик сўралди.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА