Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
"Фарғона ҳақиқати": Бизнинг суҳбат
2019-06-14 20:14:55 213
Шуҳрат МАМАЖОНОВ,
“Уруғчиликни
ривожлантириш маркази” ДУК Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи
СИФАТЛИ ВА
СЕРҲОСИЛ УРУҒ НАВЛАРИ
фермер
хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва даромад манбааларини юксалтиришда муҳим
аҳамиятга эга
Мамлакатимиз
тараққиётининг бугунги босқичида муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ
хўжалиги тармоқларига замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш, инновацион
ғояларни ҳаётга татбиқ этиш борасида бир қатор Фармон ва қарорлар қабул
қилинди. 2018 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик
тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингани эса фаолиятимизни бугунги кун талаблари
асосида ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Ҳаётбахш
ислоҳотлар самараси сифатида “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК Фарғона
вилояти ҳудудий бошқармаси ташкил этилди. Шу асосда илгари алоҳида-алоҳида,
тарқоқ ҳолда фаолият кўрсатган турли уруғчилик марказлари бирлаштирилди.
Натижада бошқармамиз мутахассислари томонидан вилоятимизда пахта-ғалла экинлари
уруғчилиги соҳасида тендер танловида ғолиб чиққан фермер хўжаликлари томонидан
олиб борилаётган барча агротехник тадбирлар юзасидан мониторинг ўтказиб
борилиши таъминланяпти. Ҳозирги кунда вилоятимизда пахтачилик соҳасида 264 та,
ғаллачилик йўналишида 341 та уруғчилик етиштириш мақомига эришган фермер
хўжаликлари фаолият кўрсатяпти.
Айни пайтда
“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
тасарруфида Қува тумани бирламчи элита уруғчилиги лабораторияси ҳамда Бешариқ,
Бувайда, Тошлоқ ва Олтиариқ туманларида элита уруғчилиги лабораториялари
фаолият кўрсатмоқда. Бу лабораторияларда мутахассисларимиз томонидан
мамлакатимиз олимлари томонидан яратилган янги навларнинг ҳосилдорлиги, навга
хос бўлган типиклиги, морфобиологик хусусиятлари ва хўжалик учун қимматли
бўлган белгилари уч йил давомида тажриба майдонларида атрофлича ўрганилади. Шу
асосда Ўзбекистон Республикаси “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”га хулосалар
берилади.
Қува тумани
бирламчи элита уруғчилиги лабораторияси моддий-техник базаси замонавий мезонлар
асосида яхшиланиб, 5 та штат бирлиги ажратилди. Ҳозирги кунда ушбу лаборатория
мутахассислари томонидан 4-6 та навлар бўйича ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бу
йилдан бошлаб лаборатория мутахассислари пахта навларига қўшимча равишда ғалла
навларини ўрганиш борасида ҳам тадқиқот ишларини амалга оширмоқдалар.
Бешариқ, Бувайда, Тошлоқ ва Олтиариқ элита уруғчилиги
лабораторияларида эса асосан 1 та пахта нави бўйича илмий-амалий тажриба ишлари
олиб борилади. Шунингдек, мазкур лабораториялар мутахассислари зиммасига полиз
ва сабзавот уруғчилиги селекциясини ривожлантириш вазифаси ҳам юкланган.
Бизнинг суҳбат