Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


"Ахборот хизмати": Фарғонага яна «Китоб карвони» келди

×

 2019-06-16 16:33:03    215

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз раҳбари илгари сурган 5 ташаббус доирасида Фарғона вилоятида ҳам зарур чора-тадбирлар белгиланиб, уларни амалга ошириш тадбирлари кўрилмоқда.

Белгиланган вазифалардан бири - ёш авлоднинг китобхонлик даражасини ошириш, уларни маънавий юксалтиришдир. Ана шу мақсадда 2019 йил охиригача Фарғона вилоятига бир миллион нусхада китоб олиб келиб тарқатиш кўзда тутилган. Вилоят маҳаллий бюджетидан сотиб олинаётган бу китоблар вилоят бўйича кутубхоналарга беғараз ёрдам сифатида тарқатилмоқда.
Биз вилоятимизга дастлабки китоб карвони етиб келгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун яна 20 минг дона китоб вилоятимизга олиб келинди. Ушбу китоблар карвони вилоят ахборот-кутубхона марказидан Қўқон шаҳри, Бешариқ, Риштон, Бағдод, Қува туманларига йўл олди.
Қўқон шаҳри, Риштон, Қува туманларидаги ҳар бир секторнинг биттадан маҳалласи беш ташаббусни амалга ошириш бўйича намунали ҳудуд бўлиши белгиланган. Қолган ҳудудлар ҳам ана шу намуна асосида иш олиб борадилар.