
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАЛИК БОКСЧИГА “НЕКСИЯ-3” АВТОМАШИНАСИ СОВҒА ҚИЛИНДИ

2020-03-14 11:54:09 390
Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган Миразизбек Мирзахалилов вилоятда катта тантана билан кутиб олинди.

– Японияда ўтадиган Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишдек бахтга муяссар бўлганимдан хурсандман, – дейди Миразизбек. – Устозим Баҳодир Эркаев ва бошқа мураббийларим сабаб, бир спортчи орзу қиладиган барча мусобақаларда ғолиб бўлдим. Фақатгина Олимпия ўйинларининг олтин медали қолди. Бу эса менинг энг катта орзуим. Насиб этса, Президентимиз, халқимиз ва мураббийларим ишончини оқлаб, Олимпия ўйинларида ҳам ғалаба қозонаман. Бу учун биз спортчиларда барча имконият бор.


Фарғона давлат университетининг ўйингоҳида бўлиб ўтган тадбирда унга эҳтиром кўрсатилди. Вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Қосимов Миразизбекни ғалаба билан қутлаб, унга “Нексия-3” автомашинасининг калитини топширди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube