Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ “ЯШИЛ” ҲУДУДГА КИРИШИГА ОЗ ФУРСАТ ҚОЛДИ!

×

 2020-05-11 14:52:21    404

PDF юклаш
Чоп этиш


   Бугун, 11 май куни Фарғона вилоятида яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

   Шифо топган беморларнинг 5 нафари Олтиариқ тумани, 4 нафари Қува тумани, қолганлари эса Марғилон шаҳри ва Риштон туманидан бўлган фуқаролардир.

    Уларнинг 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 8 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Инфекция аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

    Вилоят штабининг маълум қилишича, вилоятда 158 та ҳолатда коронавирус қайд этилган бўлса, бир нафар вафот этган бемордан ташқари, айни пайтда 7 нафар бемор даволанмоқда.

    Демак, Фарғона вилояти ҳам “яшил” ҳудудга киришига оз фурсат қолди!

      Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати