Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ТЎҒРИСИДА
2017-05-16 10:43:34 1368
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
1-модда.Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади електрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда.Електрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Електрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг електрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда.Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
електрон рақамли имзо — електрон ҳужжатдаги мазкур електрон ҳужжат ахборотини електрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда електрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида електрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
електрон рақамли имзонинг ёпиқ калити — електрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва електрон ҳужжатда електрон рақамли имзони яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
електрон рақамли имзонинг очиқ калити — електрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, електрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва електрон ҳужжатдаги електрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
електрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш — електрон рақамли имзонинг електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егасига тегишлилиги ва електрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа;
електрон ҳужжат — електрон шаклда қайд етилган, електрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда електрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига ега бўлган ахборот.
4-модда.Електрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Електрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у махсус ваколат берган орган амалга оширади.
5-модда.Махсус ваколатли орган
Махсус ваколатли орган:
електрон рақамли имзодан фойдаланиш стандартлари, нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқади;
електрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларини (бундан буён матнда рўйхатга олиш маркази деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказади;
рўйхатга олиш марказлари ваколатли шахсларига тегишли електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг ягона давлат реестрини юритади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан еркин фойдалана олишини таъминлайди;
рўйхатга олиш марказларининг ваколатли шахсларига електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини беради;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш марказлари ваколатли шахсларининг електрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
6-модда.Рўйхатга олиш маркази
Рўйхатга олиш маркази махсус ваколатли органда давлат рўйхатидан ўтган ва ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни бажараётган юридик шахсдир.
Рўйхатга олиш маркази:
електрон рақамли имзоларнинг ёпиқ ва очиқ калитларини яратади;
електрон рақамли имзо ёпиқ калити муҳофаза қилинишини таъминлайди;
електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрини юритади, унинг ўз вақтида янгиланишини ҳамда ундан юридик ва жисмоний шахсларнинг еркин фойдалана олиш имкониятини таъминлайди;
юридик ва жисмоний шахсларга електрон рақамли имзолар калитларининг сертификатларини електрон ҳужжатлар шаклида ва қоғоз ҳужжатлар шаклида беради;
електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг амал қилишини тўхтатиб туради ва қайта тиклайди, шунингдек уларни бекор қилади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг кўчирма нусхалари берилишини, шунингдек електрон рақамли имзолар калитларининг тўхтатиб турилган ва бекор қилинган сертификатлари тўғрисидаги маълумотлардан еркин фойдаланилишини таъминлайди;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига биноан електрон ҳужжатлардаги електрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди;
електрон рақамли имзоли қоғоздаги електрон ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тасдиқлайди;
електрон рақамли имзо калитининг сертификатидан бундан буён фойдаланиш имкониятига таъсир етиши мумкин бўлган ҳоллар ҳақида електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егасини хабардор қилади;
електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаларини електрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларига ўқитиш имкониятини таъминлайди.
Рўйхатга олиш маркази билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.
Рўйхатга олиш марказининг юридик ва жисмоний шахслар учун яратилган електрон рақамли имзоларнинг ёпиқ калитларини сақлаши ҳамда електрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш мақсадига тўғри келмайдиган маълумотларни сўраб олиши тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш маркази томонидан берилган електрон рақамли имзо калити сертификатига ега бўлган шахслар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан еркин фойдалана олади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонлиҚонунигаасосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Рўйхатга олиш марказлари фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
7-модда.Електрон рақамли имзо билан қўлда ўзи қўйган имзонинг бир хил аҳамиятга ега еканлигини еътироф етиш шартлари
Електрон ҳужжатдаги електрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя етилган такдирда қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга егадир, агар:
електрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;
електрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтда ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда електрон ҳужжат имзоланаётган пайтда електрон рақамли имзо калитининг сертификати амал қилиб турган бўлса;
електрон рақамли имзодан електрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса.
8-модда.Електрон рақамли имзо воситалари
Електрон рақамли имзо воситалари електрон ҳужжатда електрон рақамли имзо яратилишини, електрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланишини, електрон рақамли имзонинг ёпиқ ва очиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалардан иборат бўлади.
Електрон рақамли имзо воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштирилиши лозим.
9-модда.Електрон рақамли имзонинг ёпиқ калитларини ва очиқ калитларини яратиш
Електрон рақамли имзонинг ёпиқ калитлари ва очиқ калитлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ёки уларнинг мурожаатига биноан рўйхатга олиш маркази томонидан електрон рақамли имзо воситалари ёрдамида яратилиши мумкин.
10-модда.Електрон рақамли имзонинг ёпиқ калити егаси
Електрон рақамли имзони яратган (електрон ҳужжатга имзо қўйган) ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига електрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахс електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаси бўлади.
Електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаси:
електрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш устидан назоратни таъминлаши;
електрон рақамли имзо калити сертификатини берган рўйхатга олиш марказига електрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш режими бузилганлиги ёки бузилиши еҳтимоли борлиги тўғрисида хабар қилиши ва електрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришни ёхуд мазкур сертификатни бекор қилишни талаб қилиши;
ўзи вакил бўлган юридик шахснинг қайта ташкил етилиши ёки тугатилиши тўғрисида рўйхатга олиш марказига хабар қилиши шарт.
11-модда.Електрон рақамли имзо ёпиқ калити егасининг жавобгарлиги
Електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаси ушбу Қонун 10-моддасинингиккинчи қисмидакўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида електрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан рухсациз тарзда фойдаланилиши туфайли етказилган зарар учун тегишли електрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси олдида жавобгар бўлади.
12-модда.Електрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси
Електрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун електрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахс електрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси бўлиши мумкин.
Електрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси електрон рақамли имзонинг очиқ калити електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егасига тегишлилигини ва електрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини текшириш учун електрон рақамли имзо калитининг сертификатини берган рўйхатга олиш марказига мурожаат етишга, шунингдек електрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган ҳоллар ҳақида електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егасига хабар қилишга ҳақли.
Електрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси електрон рақамли имзо ёпиқ калити егасининг шахси тўғрисидаги маълумотлар муҳофаза қилинишини таъминлаши керак.
13-модда.Електрон рақамли имзо калитининг сертификати
Електрон рақамли имзо калитининг сертификати електрон рақамли имзонинг очиқ калити електрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егасига рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ҳужжатдан иборат бўлади.
Електрон рақамли имзо калитининг сертификати електрон ҳужжат шаклида ва қоғоз ҳужжат шаклида тайёрланиши мумкин.
Електрон рақамли имзо калитининг сертификатида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаси бўлган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
агар електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаси юридик шахснинг вакили бўлса, шу юридик шахснинг номи;
унинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати;
електрон рақамли имзонинг очиқ калити;
електрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланишда ёрдам бериши мумкин бўлган електрон рақамли имзо воситаларининг номи;
мазкур сертификатни берган рўйхатга олиш марказининг номи ва жойлашган манзили;
електрон рақамли имзодан фойдаланиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар;
електрон рақамли имзолар калитлари сертификатлари реестрининг електрон манзили.
Електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаси ташаббуси билан електрон рақамли имзо калити сертификатига бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
14-модда.Електрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш
Електрон рақамли имзо калитининг сертификати рўйхатга олиш маркази томонидан берилади.
Електрон ҳужжат шаклидаги електрон рақамли имзо калитининг сертификати берилаётганда у рўйхатга олиш маркази ваколатли шахсининг електрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Қоғоз ҳужжат шаклидаги електрон рақамли имзо калитининг сертификати икки нусхада расмийлаштирилади. Бундай сертификатнинг ҳар бир нусхаси рўйхатга олиш марказининг ваколатли шахси томонидан имзоланиши ва рўйхатга олиш марказининг муҳри билан тасдиқланиши керак. Електрон рақамли имзо калити сертификатининг бир нусхаси електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егасига берилади, бошқа нусхаси еса рўйхатга олиш марказида сақланади.
Електрон ҳужжатлар шаклидаги електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг кўчирма нусхаларини беришга доир хизматлар рўйхатга олиш маркази томонидан бепул кўрсатилади.
15-модда.Електрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш
Електрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши електрон рақамли имзо ёпиқ калити егасининг аризаси асосида, аризада кўрсатилган муддатга, лекин мазкур сертификатнинг амал қилиш муҳлатидан кўп бўлмаган муддатга рўйхатга олиш маркази томонидан тўхтатиб турилиши мумкин.
Електрон рақамли имзо ёпиқ калити егасининг електрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси тушганда рўйхатга олиш маркази електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига тегишли ёзув киритади ва айни бир вақтнинг ўзида бу ҳақда електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егасини хабардор қилади.
Електрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган муддат ичида рўйхатга олиш маркази електрон рақамли имзо ёпиқ калити егасининг аризасига биноан мазкур сертификатнинг амал қилишини қайта тиклаши мумкин.
16-модда.Електрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиш
Електрон рақамли имзо калитининг сертификати електрон рақамли имзо ёпиқ калити егасининг аризаси асосида рўйхатга олиш маркази томонидан бекор қилиниши мумкин.
Рўйхатга олиш маркази, електрон рақамли имзо ёпиқ калити егасининг розилигидан қати назар, қуйидаги ҳолларда електрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиши шарт, агар:
мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса;
електрон рақамли имзо калитининг сертификати берилишига асос бўлган ҳужжатнинг амал қилиши тугатилганлиги аниқ маълум бўлса;
електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаси ушбу Қонун 10-моддасинингиккинчи қисмиданазарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармаган ҳоллар аниқланган бўлса.
Електрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати тугаган ва електрон рақамли имзо ёпиқ калити егасининг уни қайта тиклаш ҳақида аризаси бўлмаган тақдирда ҳам електрон рақамли имзо калитининг сертификати бекор қилиниши керак.
Електрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиш електрон рақамли имзо ёпиқ калити егасининг аризаси олинган ёки ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида баён қилинган ҳолатлар юзага келган кунда рўйхатга олиш маркази томонидан амалга оширилади.
Електрон рақамли имзо калитининг сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув рўйхатга олиш маркази томонидан електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига киритилиб, бу ҳақда електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаси хабардор қилинади.
17-модда.Електрон рақамли имзо калитининг сертификатини рўйхатга олиш марказида сақлаш тартиби
Електрон ҳужжат шаклидаги електрон рақамли имзо калитининг сертификатини рўйхатга олиш марказида сақлаш тартиби ҳамда муддати рўйхатга олиш маркази ва електрон рақамли имзо ёпиқ калитининг егаси ўртасидаги шартнома билан белгиланади.
Електрон ҳужжат шаклидаги електрон рақамли имзо калитининг бекор қилинган сертификати рўйхатга олиш марказида камида уч йил сақланади.
Електрон ҳужжат шаклидаги електрон рақамли имзо калитининг сертификатини сақлаш муддати тугаганидан кейин, у рўйхатга олиш марказининг електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестридан чиқарилади ва архивда сақлаш режимига ўтказилади.
Қоғоз ҳужжат шаклидаги електрон рақамли имзо калитининг сертификати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
Електрон рақамли имзо калитининг сертификати йўқолган тақдирда, рўйхатга олиш маркази електрон рақамли имзо калити сертификатининг дубликатини бериши мумкин.
18-модда.Рўйхатга олиш марказини тугатиш
Рўйхатга олиш маркази қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилиши мумкин.
Рўйхатга олиш маркази тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан еътиборан бир ой мобайнида бу ҳақда махсус ваколатли органга, шунингдек мазкур рўйхатга олиш марказининг електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларининг реестрига киритилган електрон рақамли имзо ёпиқ калитларининг барча егаларига хабар қилиши шарт.
Рўйхатга олиш маркази тугатилган тақдирда, мазкур рўйхатга олиш маркази томонидан берилган електрон рақамли имзолар калитларининг сертификатлари електрон рақамли имзо ёпиқ калитлари егаларининг розилиги билан бошқа рўйхатга олиш марказларига топширилиши мумкин.
Бошқа рўйхатга олиш марказларига топширилмаган електрон рақамли имзолар калитларининг сертификатлари бекор қилинади ва махсус ваколатли органга сақлаш учун топширилиб, бу ҳақда електрон рақамли имзолар очиқ калитларининг фойдаланувчилари хабардор қилинади.
19-модда.Чет давлатларнинг електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларидан фойдаланиш
Чет давлатларнинг електрон рақамли имзолар калитлари сертификатларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
20-модда.Муҳр ўрнида ишлатиш
Муҳр билан тасдиқланган ва електрон ҳужжатга айлантирилган қоғоз ҳужжатнинг мазмуни қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ рўйхатга олиш маркази ваколатли шахсининг електрон рақамли имзоси билан ёки електрон рақамли имзо ёпиқ калити егасининг електрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши мумкин.
21-модда.Низоларни ҳал етиш
Електрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал етилади.
22-модда.Електрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун ҳжжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Електрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 11 декабр,
562–ИИ-сон