
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ
2017-05-25 15:31:21 387
таъминланиб, бу борадаги қонунбузилишлар бартараф этилмоқда
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олис қишлоқ ва овуллар қиёфасини ҳам бутунлай ўзгартириб юбормоқда. Натижада юртимиз янада чирой очиб, аҳоли турмуш фаровонлиги тобора юксалиб бораётир.
Президентимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлиги остида қишлоқ жойларни ободонлаштириш, замонавий тураржой массивларини барпо этиш бўйича ўзига хос янги тизим яратилди. Бир қатор қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, тураржойларда иссиқлик ва коммуникация тизимидаги муаммоларни ҳал этишда муҳим қадам бўлди. Бу тизимнинг муваффақиятли амалга оширила бошлагани натижасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, хусусан Фарғона вилоятида ҳам янги ва обод манзиллар пайдо бўлмоқда.
Вилоят прокуратураси томонидан ҳам “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори ижроси мунтазам ўрганиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилда қабул қилинган “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори бўйича ҳам ҳудудларда кенг миқёсдаги қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Қарорга кўра, 2017 йилда вилоятнинг 30 та массивида жами 1228 та уй-жойлар қурилиши белгиланган. Ушбу уй-жойларнинг барчасида
1 июнга қадар қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Бироқ қурилиш соҳасининг ҳуқуқий ҳужжатларига мос келмаган ҳуқуқбузарликлар ҳам афсуски, қайд этилмоқда. 2016 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтказилган текширишлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида прокурорлик назорат ҳужжатлари қўллаб келинмоқда. Уларнинг натижасига кўра, 4 та тақдимнома киритилиб, қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят иши қўзғатилди.
Жумладан, “Ишонч қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан Бувайда туманининг Араб мавзесида қурилган уй-жойлар юзасидан “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ вилоят филиалига топширилган ҳисоботларда 44,5 миллион сўмлик бажарилмаган қурилиш ишлари қўшиб ёзилиб, тўловга тақдим этилган. Бюджет маблағларининг шу тарзда талон-тарож қилинганига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Намунавий лойиҳадаги уйларни муддатида ва сифатли қуришда ҳам камчиликлар мавжудлигига кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, 2016 йилда вилоятдаги 22 та массивга жами 1095 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилиб, қурилиш ишлари пудратчи ташкилотлар томонидан якунига етказилган. Лекин Фарғона туманида 27 та, Бағдод ва Бешариқ туманида 10 тадан намунавий лойиҳа асосида қурилган уй-жойларда фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари шу кунга қадар расмийлаштирилмаган. Мазкур уй-жойларнинг 528 тасига кадастр ҳужжатлари тайёрланмаган. Бу ҳолат Фарғона туманида 470 та, Бағдодда 16 та, Риштонда 15 та, Қўштепада 14 та, Бешариқ туманида 13 тани ташкил этган.
Маълумки кейинги йилларда қишлоқларимиз қиёфаси ҳам бутунлай ўзгариб, янада чирой очмоқда. Буни намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган ҳар томонлама қулай тураржойлар мисолида яққол кўриш мумкин. Бу борада тўпланган Ўзбекистон тажрибаси халқаро миқёсда ҳам эътибор қозониб, юқори баҳоланаётгани диққатга сазовордир. Лекин шу ислоҳотлар даврида ҳам халқ мулкига хиёнат қилаётган кимсаларнинг жиноий хатти-ҳаракатларни асло оқлаб бўлмайди. Ватанимизнинг бунёдкорлик қудратини юксалтириш ҳам биримизга тегишли вазифа эканлигини унутмайлик.