Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
2017-06-14 10:56:57 1249
Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 17-модда, 28-сон, 341-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда, 26-сон, 338-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг ишончли кўрсаткичларини тизимли тўплаш ва шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими 2014 йил 1 январдан бошлаб жорий этилсин.
2. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолашни амалга ошириш схемаси 2-иловага мувофиқ;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
ҳар чоракда ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларнинг электрон шаклда, белгиланган муддатларда ўз вақтида тақдим этилишини;
2014 йил 1 мартгача бўлган муддатда ўзларининг расмий веб-сайтларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга мувофиқлаштиришни;
рейтингли баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши ва ривожлантирилиши самарадорлигини оширишга доир аниқ чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 20 июнгача Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича индикаторларни қўллаган ҳолда аниқланадиган Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолати кўрсаткичлари тақдим этилишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қўмитаси бир ой муддатда 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш методикасини ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ва ривожланиши рейтингли баҳоланиши керак бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рўйхатини тасдиқлаш учун киритсин;
икки ой муддатда — ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилиши самарадорлигини баҳолаш учун тақдим этиладиган ахборотларнинг сифати ва ишончлилигини ўрганиш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
уч ой муддатда — NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, ишлов бериш ва сақлаш бўйича такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 20-бандининг бешинчи хатбоши, шунингдек низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 31 декабрь,
355-сон