Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим етиш

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Банк ва молия хизматлари

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Хусусий тадбиркор

Ташкилот:

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Боғланиш:

Фарғона вилояти ҳокимлиги (0-373) 244-07-40


Маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори сохасидаги корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб қувватлашни таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири етиб белгиланган. Бунда асосий еътибор кичик бизнес субъйектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, айниқса янги ишчи ўринларини ташкил етиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришни янада кенгайтиришга қаратилди.

Кичик бизнес субъектларига микрокредитлар ажратиш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида барча молиялаш манбалари ҳисобидан мазкур соҳага микрокредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тижорат банк филиаллари томонидан тадбиркор аёлларга кредитлар ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-308-сонли қарорига асосан тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобига имтиёзли кредитлар ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-1047-сонли қарорини вилоятда бажарилишини таъминлаш мақсадида хисобот даврида вилоят банклари томонидан кредит маблағлари ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли қарорига асосан хисобот даврида вилоят банклари томонидан кредит маблағлари ажратилган. Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига янги ишчи ўринлари яратилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 мартдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит беришни кўпайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1501-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва молия вазирлигининг тижорат банкларининг имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ресурслари ҳисобидан кредит беришдан олинадиган тижорат банкларининг даромадлари бўшайдиган маблағларни мазкур жамғарманинг ресурс базасини оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан юридик шахслар фойдасидан тўланадиган солиқдан 2011 йил 1 апрелдан бошлаб 2016 йилнинг 1 январигача озод етилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги “Бюрократик тўсиқларни бартараф етиш ва тадбиркорлик фаолияти еркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1-сентябридан рухсат бериш тартиботларидан 50 таси қисқартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар" тўғрисидаги ПФ-4609-сонли фармони бажариш максадида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш, бизнесни тугатиш жараёнлари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. мулкни рўйхатдан ўтказиш, йер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсатномалар бериш, електр тармоқларига уланишда «бир дарча» тамойилларини оммавий жорий етиш бўйича ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф етиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-4725-сонли фармонига асосан 2015-1019 йилларда кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларга бериладиган кредитлар 2,5 баробарга кенгайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 14 март, 6/3-сонли «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қарори 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПҚ-2746-сонли "Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сонли Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори



Юклаб олиш учун манба


Ҳизмат нарҳи ва тўлаш тартиби:

Кўриб чиқилмоқда

Ҳизматни кўрсатиш муддати:

Кўриб чиқилмоқда

Натижани олиш усуллари:

Шахсан ташриф буюриш орқали. Бир вақтнинг ўзида тақдим етиладиган ҳужжатларнинг нусхалари фойдаланувчининг Ягона порталдаги кабинетига ва унинг електрон почтасига юборилади.

Хизмат натижаси:

Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим етилади

Рад этиш сабаблари:

  • Хизматнинг регламенти билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаслик;
  • Ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни тақдим этиш;
  • Аризада ҳақоратомуз, таҳқирловчи сўз ва ибораларни ишлатиш, реклама матнларининг мавжудлиги;
  • Қонунга зид бўлган исталган бошқа ҳатти-ҳаракати.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Кўзда тутилмаган.