Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Юридик шахслар – тадбиркорлик субъйектлари ва жисмоний шахслар.


Ташкилот

Боғланиш

Фарғона шаҳри, А.Навоий кўчаси, 15-уй. Телефон: 0 373 244-07-50


Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

  • Бино эгалари ва вояга йетган оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган розилик хати.
  • Кўп қаватли уйларнинг турар жой мулкдорлари ширкати розилиги.
  • Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси


Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ариза кўриб чиқилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

  • Енг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи мидорида - Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида.
  • Енг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида - Тошкент шаҳрида.
  • Енг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида - вилоят бўйсунишидаги туманлар ва шаҳарлар ҳудудларида.

Хизматни кўрсатиш муддати

11 кун мобайнида.


Натижани олиш усуллари

Нотурар жойни қайта рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ва рухсатнома аризачига Ягона портал орқали "фойдаланувчи кабинетига" ва/ёки аризачи Ягона порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатган почта манзили ва телефон рақамига юборилади.

Хизмат натижаси

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома ва нотурар жойни қайта рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш.

Рад етиш сабаблари

  • Аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса.
  • Аризачи ва турар жой рухсат берувчи талаблар ва шартларга жавоб бермаса.
  • Аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузуқ маълумотлар келтирилса.
  • Ўрганиш натижасида асосли рад етиш хулосаси мавжуд бўлса.

Шикоят аризаси бериш тартиби

Ноқонуний рад этилганлик ҳолати кузатилганда, аризачи жавобгар ташкилотга телефон, електрон почта ҳамда кўрсатилган манзилига шахсан келиб мурожаат етиши мумкин.

Жисмоний ёки юридик шахс мурожаати юзасидан қабул қилинган қарор билан рози бўлмаган тақдирда қарор қабул қилган давлат ташкилотининг мансабдор ёҳуд бошқа масъул шахси унга шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт.

Мурожаатни кўриб чиққан давлат ташкилоти, мансабдор ёҳуд бошқа масъул шахслари мурожаатни кўриб чиқилганлиги юзасидан қабул қилинган натижалари асосидаги қарор бажарилишини назорат қилишлари лозим.